11:30 / 04.03.2020
2 844

Алдов йўли билан пул ва тилла олган фолбин қўлга олинди

Алдов йўли билан пул ва тилла олган фолбин қўлга олинди
Сергели тумани ИИО ФМБга 56 ёшли Нагима О. мурожаат қилди. Унинг айтишича, 2019 йили 2 декабр куни унинг уйига нотаниш аёл келиб, уйига ва катта ўғлига сеҳр текканига ишонтирган. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати хабар бериб ўтди.

Хабарда айтилишича, нотаниш аёл ёрдам Нагима О.га беришини ва «сеҳрдан халос этишини» ваъда қилган. Ўз «хизмати» учун эса Нагимадан 1 500 АҚШ доллари ва умумий қиймати 1 300 АҚШ долларига тенг бўлган тилла тақинчоқларни олиб, воқеа жойини тарк этган.

Ушбу факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168 моддаси («Фирибгарлик») бўйича жиноий иш қўзғатилди. Кўрилган чоралар натижасида фирибгарликдан гумонланувчи шахс аниқланиб, қашқадарёлик 32 ёшли Манзура Б. қўлга олинди. Эҳтиёт чораси: шахсий кафиллик.

Ҳурматли фуқаролар, ҳаётингиздаги муаммоларингизни ечишни ваъда қилаётган фолбинларга ишонманг.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Алдов йўли билан пул ва тилла олган фолбин қўлга олинди