12:20 / 04.03.2020
3 715

Миришкор ҳокими маҳалла раисларидан узр сўради

Миришкор ҳокими маҳалла раисларидан узр сўради
Кеча, 3 март куни вилоят ҳокими Зойир Мирзаевнинг топшириғи билан вилоят ҳокимлиги Одоб ахлоқ комиссияси раиси Олий Мажлис сенати аъзоси А. Эркаев ва комиссия аъзолари Миришкор тумани ҳокимлиги фаоллар залида маҳалла раислари иштирокида йиғилиш ўтказган. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизматига таяниб, «Nasafnews» ёзди.

Сўзга чиққанлар ўша вақтдаги икки томоннинг руҳий ҳолати, раисларнинг ўз вазифасига масъулиятсизлиги, ҳокимнинг ноўрин қўполлик қилганлиги тўғрисида турли мулоҳазалар билдиришган.

Туман ҳокимининг иштирокисиз ўтган муҳокама жараёни якунлангач комиссия раиси А. Эркаев залга туман ҳокими Б. Ражаповни таклиф этди. Б. Ражапов бўлиб ўтган ноқулай ҳолат ва қўполликлар учун маҳалла раисларидан узр сўраб, ўша пайтдаги оғир руҳий ҳолатига изоҳ берган.

Эслатиб ўтамиз, 2 март куни Миришкор тумани ҳокимининг маҳалла раисларини сўккани ва ургани ҳақидаги аудио тарқалди. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги бу овоз ҳақиқатдан ҳам Миришкор тумани ҳокими Б.Раджабовнинг овози эканлигини тасдиқлади.

Шунингдек, Бош прокуратура ушбу ҳолат бўйича текширувлар бошланганини маълум қилди.
Шундан сўнг, сўконғич ҳоким ҳолатни изоҳлаб, маҳалла раисларини урганини рад этди.

Айни пайтда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама этилаётган мазкур воқеага блогер Хушнуд Худойбердиев ҳам ўз муносабатини билдирди. Шунингдек, ҳаддидан ошган ҳоким депутат Расул Кушербаев томонидан ҳам кескин танқид қилинди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Миришкор ҳокими маҳалла раисларидан узр сўради