14:25 / 04.03.2020
4 508

ЙПХ инспекторини видеога олган фуқаро 10 суткага қамалди (видео)

ЙПХ инспекторини видеога олган фуқаро 10 суткага қамалди (видео)
Жорий йилнинг 2 март куни ижтимоий тармоқларда “Бу ерда ким ҳақ?” сарлавҳаси остида видео лавҳа тарқалди.
Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ инспектори А.Обидов жорий йил 2 март куни 4Р-112 "Фарғона халқаси" автомобиль йўлининг Олтиариқ тумани, Ғайрат ҚФЙ худудидан ўтган 248 километрида мобиль комплекслар ўрнатилган “Нексия-3” русумли транспорт воситасида хизмат олиб борган.

Хизмати давомида ҳайдовчи Д.М. “Нексия” русумли транспорт воситасида ҳаракатланиб келиб тўхтаган. Автомашинадан йўловчи Ф.Э. тушиб келган ва ўзининг шахсий уяли алоқа воситасига видеотасвирга олиб, инспекторни йўл белгиси ўрнатилмаган ҳудудда хизмат олиб боришда айблаган ва видеони ижтимоий тармоқларга тарқатган.

ИИВнинг маълум қилишича, ҳолат ўрганилганда, ЙПХ инспектори 3.24-“Юқори тезлик чекланган” ва 5.43-“Радар” йўл белгилари таъсир доирасида хизмат олиб борганлиги маълум бўлди.

Шундан сўнг ЙПХ инспекторининг йўловчи Ф.Э. билан қилган мулоқоти юзасидан Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан хизмат текшируви ўтказилди ва Олтиариқ тумани “Полосон” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтган сайёр суд мажлисида фуқаро Ф.Э га нисбатан тўпланган маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш кўриб чиқилди.

ЙПХ инспектори фаолиятини видеотасвирга тушириб, йўл белгисини ўрнатмасдан хизмат олиб борганликда нотўғри айблаган ва видеолавҳани ижтимоий тармоқларга тарқатган фуқаро Ф.Э га Қўштепа тумани маъмурий суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 195-моддасига кўра (Ички ишлар органлари ходимларининг ўз хизмат бурчларини бажаришларига қаршилик кўрсатиш)10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
[media=https://youtu.be/iPza2cXAfHM]

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ЙПХ инспекторини видеога олган фуқаро 10 суткага қамалди (видео)