14:13 / 04.03.2020
6 022

Асака тумани ҳокими ишдан олинди

Асака тумани ҳокими ишдан олинди
Иномжон Мамадалиев
Бугун, 4 март куни Андижон вилояти, Асака туманида фаоллар йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ва президент маслаҳатчиси ўринбосари Қаҳрамон Қуронбоев иштирок этди.

Йиғилишда туман ҳокими Эркинжон Абдуллаевич Якубов ишдан олинган. У 2017 йилнинг июлидан буён туманга раҳбарлик қилиб келаётганди.
Kun.uz нашри хабар беришича, Бўстон туманининг (собиқ Бўз) собиқ ҳокими Иномжон Солижонович Мамадалиев Асака туманига янги раҳбар этиб тайинланган.

Иномжон Мамадалиев 1975 йил 24 январь куни Андижон вилояти Асака туманида туғилган. 1997 йилда Андижон давлат университетини тамомлаган, маълумоти бўйича мутахассислиги - журналист.

У муқаддам Асака шаҳар ИИБ ҳуқуқбузарликларни олдини олиш гуруҳи катта инспектори, Асака шаҳар ИИБ бошлиғининг шахсий таркиб билан ишлаш бўйича ўринбосари, ИИБ ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган. 2014 йил 13 майдан Асака тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари - Асака шаҳар ҳокими сифатида ишлаган, 2018 йилнинг августида ҳозирги Бўстон (ўша вақтда Бўз) туманига ҳоким этиб тайинланганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Асака тумани ҳокими ишдан олинди