
Метеорологларнинг расман тасдиқлашларича, 2020 йилнинг январи тарихдаги энг илиқ ой бўлди. Шу боис баҳор фасли ҳам иссиқ бўлиши кутилмоқда.
Бутунжаҳон метеорологик ташкилотининг хабарига кўра, ўртача ҳароратлар олдинги йиллардагига нисбатан анча юқори бўлишини кутилмоқда. Бундан ташқари, Тинч океанининг сирт ҳарорати экваториал кенгликларда жуда катта даражада ўзгариши мумкин.
Атмосферадаги иссиқхона газлари энергиясининг тахминан 90 фоизи океанларга қайтарилади. Шу сабабли чуқурликларда жиддий ўзгаришлар рўй беради.
“Иссиқликдан ташқари, баҳорда экваторга яқин бўлган баъзи жойларда кўпроқ ёғингарчилик кутилмоқда. Бошқа ҳудудларда ёғингарчилик миқдори нормадан кам бўлади”, дея қайд этилган хабарда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар