10:17 / 05.03.2020
3 178

Ж.Пўлатов: "Кўп ота-оналар фарзандларини XX аср касбларига тайёрлашяпти"

Ж.Пўлатов: "Кўп ота-оналар фарзандларини XX аср касбларига тайёрлашяпти"
Халқаро пресс-клуб “80 дақиқа жонли” номли янли медиа лойиҳага старт берди. Бугун унинг биринчи сони бўлиб ўтди. Лойиҳанинг илк кўрсатувида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Олий ва ўрта таълим, инновацион ривожланиш вазирликлари вакиллари ҳамда давлат ва нодавлат ОТМлар талабалари иштирок этишди. Қуйида унда билдирилган энг долзарб фикрларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Акмалжон Одилов, Тошкент молия институтининг таянч докторанти:

— Ўзбекистоннинг биронта олий таълим муассасаси ҳали таълим сифати бўйича жаҳон рейтингига киргани йўқ. Қўшни Қозоғистон Республикасининг бир нечта ОТМлари шу каби рейтингларда ўз ўрнига эга.

Гулноза​ Усмонова, Сингапур менеджментини ривожлантириш институти қошидаги туризм мактаби директори:

— Инсон капитали — бу инсон тараққиёти. Инсон тараққиёти индексида 108 ўрин эгаллашимиз, ушбу йўналишга бўлган муносабатимиздан далолат.
... Инсон капитали табақалашган жамиятда ривожланмайди. Фақат моддий жиҳатдан таъминланган оилаларгагина эмас, ҳаммага бир хил тарзда имконият яратиш керак. Аммо бир ньюанс бор: ҳаммада ҳам иқтидор бир хил бўлмайди.

Жаҳонгир Пўлатов, “Cambridge” ўқув маркази директори:

— Ёшларга тўғри мақсад қўйишни ўргатишимиз керак. Қачонки инсон ўзига тўғри мақсад қўйса, унда мотивация бўлади.
... Жамиятда дипломга эга бўлиш статусга айланиб қолган. Дунёга машҳур бўлган “Microsoft” корхонаси ишга оладиган пайтида дипломга қарамайди ҳам.

... Қорни оч одамга қорнини тўйдирмасдан туриб мотивация бериб бўлмайди.
... Инсонларни фикрлашини ўзгартиришимиз керак. Кўп ота-оналар фарзандларини XX аср касбларига тайёрлашяпти. Аслида замонавий бозорда кўп касбларга бўлган бўшлиқ бор. Керакли касб эгалари эса йўқ.

Азимжон Назаров, Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирининг биринчи ўринбосари:

— Ўзбекистон илмий тадқиқот ишларига ЯИМнинг 0,2 фоизини ажратяпти. Бу эса ниҳоятда кам. Шу боис уни келгуси ўн йилда 1,5 фоизгача чиқариш мўлжалланмоқда.
... Болага бўлган биринчи инвестиция ҳомила давридан бошланади.

Ғайрат Сафаров, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати:

— Инсон капиталига тикилган маблағлар бошқа йўналишларга йўналтирилганларидан кўра кўпроқ ва тезроқ фойда келтиради. Эртага биз фарзандимизга сарфлаган сармоямиздан қандай фойда оламиз? Бир гап бор: болғани урган бир тийин олса, “Болғани шу ерга ур”, деб айтган одам икки тийин олади. Бу ҳам сармояни фарзандларимизни билимли қилишга сарфлашимиз кўпроқ наф келтиришини англатади.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ж.Пўлатов: "Кўп ота-оналар фарзандларини XX аср касбларига тайёрлашяпти"