14:25 / 06.03.2020
5 298

Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармасида янги тайинлов амалга оширилди

Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармасида янги тайинлов амалга оширилди
Давлат солиқ қўмитаси Жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш бошқармаси Ресурс солиқлари ва бошқа тушумлар бўлими бошлиғи - бошқарма бошлиғи ўринбосари Обидов Султон Хакимович Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Султон Обидов 1980 йилда туғилган, маълумоти олий. Тошкент давлат аграр университети ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва қурилиши академияси қошидаги Олий безнес мактабини тамомлаган.

Солиқ тизимидаги иш фаолиятини 2001 йилда Тошкент вилояти Чиноз тумани давлат солиқ инспекцияси давлат солиқ инспектори лавозимидан бошлаб, турли лавозимларда фаолият юритган.

Султон Обидов бугунга қадар Давлат солиқ қўмитасининг Жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш бошқармаси Ресурс солиқлари ва бошқа тушумлар бўлими бошлиғи - бошқарма бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармасида янги тайинлов амалга оширилди