14:34 / 06.03.2020
9 134

Мактаб ўқувчилари коронавирус туфайли 15 мартдан таътилга чиқиши ҳақидаги хабарга аниқлик киритилди

Мактаб ўқувчилари коронавирус туфайли 15 мартдан таътилга чиқиши ҳақидаги хабарга аниқлик киритилди
Ижтимоий тармоқларда мактабларда коронавирус билан боғлиқ вазият туфайли 15 март кунидан бошлаб таътил эълон қилиниши ҳақида маълумот тарқалди. Халқ таълими вазирлиги тарқатилган маълумот нотўғрилигини маълум қилди.
Қайд этилишича, ўқувчилар ўтган йилларда бўлганидек 21 март кунидан навбатдаги таътилга чиқади. Таътил етти кун давом этади.

«Таъкидлаш лозимки, Халқ таълими вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги билан мунтазам алоқада.

Шу билан бирга, Халқ таълими вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги мактабларда коронавирус тарқалишининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни кучайтириш бўйича қўшма қарор қабул қилган.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан ҳамкорликда коронавирус инфекциясини олдини олиш борасидаги тавсияларини постерлар шаклида чоп этди ва улар мактабларга тарқатилди.

Халқ таълими вазирлиги зарурият туғилганда вазият ривожланиши ҳақидаги маълумотларни эълон қилиб боради
», — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Соғлиқни сақлаш вазирлиги 3 март куни Ўзбекистонда коронавирус тарқалгани ҳақидаги хабарларни рад этиб, 4 мартдан аҳолини ушбу юқумли касалликдан ҳимояланишга ундовчи SMS хабарлар юбора бошлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Мактаб ўқувчилари коронавирус туфайли 15 мартдан таътилга чиқиши ҳақидаги хабарга аниқлик киритилди