16:30 / 06.03.2020
3 398

Йўловчи талашган Damas ҳайдовчиларининг жанжали пичоқбозлик билан тугади

Йўловчи талашган Damas ҳайдовчиларининг жанжали пичоқбозлик билан тугади
2020 йилнинг 2 март куни тахминан соат 11:15ларда Қарши шаҳридаги “Эски шаҳар-Пистакент” йўналиш автотураргоҳида Damas русумли автомашина ҳайдовчиси 30 ёшли Ф.Э. бошқа бир Damas русумли автомашина ҳайдовчиси 22 ёшли Н.Ш. билан йўловчи талашиб, ўзаро жанжаллашган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, у Н.Ш.ни ҳақорат қилиб, йўловчиларни ўзининг автомашинасига солиб, навбатсиз “Гулистон” йўналишига қараб юриб кетган.

Шундан сўнг, Н.Ш. ва унинг таниши 19 ёшли Г.Т. Ф.Э.нинг ҳақорат қилиш сабабини аниқлаш мақсадида, Н.Ш.нинг автомашинасида Ф.Э.нинг орқасидан бориб, “Гулистон” маҳалласидаги кўчаларнинг бирида учрашишган.

Ўзаро суҳбат жараёнида Ф.Э. фуқаро Г.Т.га тортишувга аралашмаслигини айтиб, ўзаро жанжаллашиб, ёнидаги пичоқ билан Г.Т.га нисбатан жароҳат етказган. Натижада Г.Т. тиббиёт муассасасига ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қарши туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва Ф.Э. гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилинган.

Дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Йўловчи талашган Damas ҳайдовчиларининг жанжали пичоқбозлик билан тугади

Жамият янгиликлари