
Фото: Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати
Маданий бойликларни мамлакатимиз божхона чегараларидан ноқонуний олиб ўтишга бўлган уринишларга божхона органлари ходимлари томонидан ўз вақтида чек қўйилмоқда.
Жумладан, Тошкент вилояти божхона бошқармасининг С.Нажимов чегара божхона постига “Toyota Camry” русумли автотранспорт воситасида кириб келган фуқаро Ю.Ш.нинг қўл юклари божхона назоратидан ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.
Ушбу фуқаронинг қўл юклари орасида йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда айтилмаган, 1 дона 1905 йилда Тула шаҳрида ишлаб чиқарилган “М.Слогозбергъ” номли самоварни қўшни давлатга олиб чиқаётганлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар