08:21 / 07.03.2020
3 540

Андижонда гиёҳфуруш шерикларини «сотди»

Андижонда гиёҳфуруш шерикларини «сотди»
Фото: ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти
2020 йилнинг 2 март куни тахминан 11:00ларда Андижон вилояти ИИБ ва ДХХ бошқармаси ходимлари томонидан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказди.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар беришича, Марҳамат туманида 41 ёшли О.Т. бошқарувидаги «Nexia» русумли автомашина тўхтатиб текширилганида, салонида 99,77 грамм «гашиш» гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланган ва ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Текширув жараёнида О.Т. ушбу гиёҳвандлик воситасини таниши 34 ёшли С.К.дан олганлиги ва ушбу оғуни 1.000 АҚШ долларига сотиб олиши лозим бўлган 51 ёшли К.А.нинг буюртмасига асосан олиб кетаётганлигини маълум қилган.

Олинган маълумотга асосан ўтказилган тезкор тадбир жараёнида, 1.000 АҚШ доллари эвазига О.Т.дан ушбу гиёҳвандлик воситасини сотиб олаётган вақтида А.К. ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Бундан ташқари С.К.нинг яшаш хонадони кўздан кечирилганида, 182,92 грамм гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланган. Шу тариқада тадбир жараёнида жами 282,69 грамм гиёҳвандлик воситаси ва 1.000 АҚШ доллари миқдоридаги пуллар олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Мархамат тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

С.К.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддас 5-қисми (кўп миқдорда гиёҳвандлик воситалари ўтказиш) билан, О.Т. ва К.А.ларга нисбатан ЖКнинг 25, 273-моддаси 5-қисми билан (кўп миқдорда гиёҳвандлик воситалари ўтказишга суиқасд қилиш) айблов эълон қилинган. Дастлабки тергов давом эттирилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Андижонда гиёҳфуруш шерикларини «сотди»