11:08 / 07.03.2020
2 914

Шавкат Мирзиёев байрам муносабати билан бир гуруҳ хотин-қизларни мукофотлади

Шавкат Мирзиёев байрам муносабати билан бир гуруҳ хотин-қизларни мукофотлади
Фото:Президент матбуот хизмати
«8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мукофотлаш тўғрисида» тўғрисида Ўзбекистон президенти фармони эълон қилинди.

Фармонга кўра, «опа-сингилларимизнинг давлат ва жамият ҳаётида тутган ўрни ва нуфузини ошириш, юртимизнинг иқтисодий қудрати ва жаҳон миқёсидаги мавқеини юксалтириш борасидаги улкан хизматларини муносиб қадрлаш мақсадида ҳамда оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни мустаҳкамлаш самарали меҳнати билан ташаббус ва ибрат кўрсатиб келаётгани учун» бир гуруҳ хотин-қизлар фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотланди.

Улар қуйидагилар:

«Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвони билан
Чусовитина Оксана Александровна – Спорт гимнастикаси бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози» фахрий унвони билан
Кузнецова Светлана Михайловна – Республика ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатининг спорт гимнастикаси бўйича катта мураббийи

«Фидокорона хизматлари учун» ордени билан
- Батирова Маргарита Азизовна – Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг тиллар кафедраси профессори
- Бойматова Сибинисо Мусурмонқуловна – Шароф Рашидов туманидаги «Мусурмон ота» фермер хўжалиги бошлиғи, Жиззах вилояти
- Джамилова Гулчехра Манноновна – Ўзбек Миллий академик драма театри актрисаси
- Ибрагимова Рихсихон Исмаиловна – Ўзбек Миллий академик драма театри актрисаси
- Кариева Бернара Рахимовна – Ўзбекистон давлат хореография академиясининг хореография кафедраси профессори
- Махмудова Робахон Анваровна – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси
- Садуллаева Гулчехра – Ўзбекистон давлат сатира театри актрисаси

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан
- Адилова Фатима Туйчиевна – Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Математика институти лаборатория мудири
- Бабажанова Зулфия Реимбаевна – «Тахиатош иссиқлик электр станцияси» акциядорлик жамиятининг кимё цехи бошлиғи, Қорақалпоғистон Республикаси
- Ғаффорова Фотима – Меҳнат фахрийси, Самарқанд вилояти
- Марипова Саодат Торахановна – Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг «Минерал ресурслар институти» давлат корхонаси шўъба мудири
- Мендиева Ранохон – Учкўприк туманидаги «Мендиева Ранохон» фермер хўжалиги бошлиғи, Фарғона вилояти
- Парпибаева Озода Абдукадировна – Тошкент вилояти маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари
- Сабирова Вазира Талиповна – Меҳнат фахрийси, Тошкент шаҳри
- Тураева Гавхаржан Ибрагимовна – Гурлан туманидаги «Наврўз» фольклор- этнографик халқ жамоаси бадиий раҳбари, Хоразм вилояти
- Шодмонова Мавлюдахон – Марҳамат туманидаги «Барҳаёт Нозимжон файзи» масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Андижон вилояти
- Юнусова Манзурахон Пазлиддиновна – Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари – маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи
- Юсупова Тути – Ўзбек Миллий академик драма театри актрисаси

I даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан
- Жалолова Сабоҳат Ашуркуловна – Сариосиё туманидаги 29-умумий ўрта таълим мактабининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси, Сурхондарё вилояти
- Муминова Мадина Рашидовна – Наманган шаҳридаги «Baby plaza» хусусий мактаби директори, Наманган вилояти

II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан
-Асланова Дилбар Хасановна – Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори, Самарқанд вилояти
- Ахмеджанова Покиза Шавкатовна – Гулистон шаҳридаги «Болалар шаҳарчаси» директори, Сирдарё вилояти
- Рахимова Мукаддас Араловна – Яккабоғ туманидаги «Маданият текстиль кўп тармоқли» масъулияти чекланган жамиятининг ишлаб чиқариш таълими устаси, Қашқадарё вилояти
- Сабурова Инжигул Жумабаевна – Ўзбекистон давлат филармонияси Қорақалпоғистон Республикаси бўлинмасининг «Мухаллес» дуторчилар ансамбли бахши-созандаси
- Усманова Саодат Умаровна – Наманган давлат университетининг педагогика ва психология кафедраси катта ўқитувчиси, Наманган вилояти
- Ҳаитова Роҳат Ахмаджоновна – Вобкент туманидаги «Баркамол авлод» болалар мактаби директори, Бухоро вилояти

«Дўстлик» ордени билан
- Абдуллаева Максуда Султановна – Урганч туманидаги «Урганч парранда инвест» хусусий корхонаси раҳбари, Хоразм вилояти
- Акрамова Зулайхо Абдуразоқовна – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси аъзоси
- Ахмадалиева Нодира Кахрамоновна – Андижон туманидаги «Gold Andijan pharma» қўшма корхонаси директори, Андижон вилояти
- Баходирова Валентина Григорьевна – Ўзбекистон Қизил ярим ой жамиятининг Қамаши тумани ташкилоти раиси, Қашқадарё вилояти
- Джавланова Кимёхан Курбанбаевна – Қуйи Чирчиқ тумани ҳокимлигининг хотин-қизлар кенгаши аъзоси, Тошкент вилояти
- Жолимбетова Айтгул Аймбетовна – Мўйноқ туманидаги 15-умумий ўрта таълим мактаби директори, Қорақалпоғистон Республикаси
- Камбарова Насиба Ахмадалиевна – Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг фахрий диктори
- Мустафаева Замира Рустамовна – Ғаллаорол туманидаги «Сарбозор қурилиш транс» хусусий корхонаси раҳбари, Жиззах вилояти
- Облобердиевa Зуҳро – «Ҳунарманд» уюшмасининг Бухоро вилояти бошқармаси аъзоси, каштачи-уста
- Сабитова Мадия Иркиновна – Кармана туманидаги «Полипропилен қувурлар» масъулияти чекланган жамияти директори, Навоий вилояти
- Саидбекова Дахиятпочо Бабаевна – Сўх туманидаги «Сариканда» қишлоқ врачлик пунктининг умумий амалиёт шифокори, Фарғона вилояти
- Сувонова Дилбар Набиевна – Термиз шаҳридаги 12-Меҳрибонлик уйи директори, Сурхондарё вилояти
- Суцепина Виктория Дмитриевна – «Тошкент қувур заводи» қўшма корхонаси раҳбари, Тошкент шаҳри
- Умарова Нигора Телмановна – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг маънавият ва маърифат кафедраси мудири
- Умарова Нодира Нигматуллаевна – Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги қошидаги «Ишга марҳамат» мономаркази директори
- Усманова Израбу Ариповна – Риштон туманидаги «Израил Израбону» оилавий корхонаси раҳбари, Фарғона вилояти
- Холбекова Бегойим Абдурахмоновна – Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг инглиз тили таржима назарияси ва амалиёти кафедраси катта ўқитувчиси
- Шаназарова Азиза Абдумаликовна – Америка Қўшма Штатларининг Колумбия университети профессори
- Ширинова Мавлюдахон Расуловна – «Сабр» Республика ижтимоий-иқтисодий ривожланиш маркази директори
- Эрматова Назокат – Боёвут туманидаги «Зиёкор» маҳалла фуқаролар йиғини раиси, Сирдарё вилояти

«Содиқ хизматлари учун» медали билан
- Абдуллаева Умида Хазратовна – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари – хотин-қизлар масалалари бўйича бўлим бошлиғи
- Бобоқулова Гули Ражабовна – Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Бухоро вилояти божхона бошқармаси «Олот» чегара божхона пости
катта инспектори

«Шуҳрат» медали билан
- Бекназарова Саида Сафибуллаевна – Тошкент ахборот технологиялари университетининг аудиовизуал технологиялар кафедраси профессори
- Бовақулова Мавжуда Рахимбердиевна – Янгийўл шаҳридаги «Baxor style» масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Тошкент вилояти
- Дададжанова Ирода Абдулазизовна – Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг «Ёш куч» журнали бош муҳаррири
- Игамбердиева Паризод Кадировна – Фарғона давлат университетининг кимё кафедраси катта ўқитувчиси, Фарғона вилояти
- Инакова Барнохон Баходировна – Андижон давлат тиббиёт институтининг педиатрия ва неонатология кафедраси мудири, Андижон вилояти
- Исломова Гулмира Рахмоновна – «Ҳунарманд» уюшмасининг Нурота тумани бўлими аъзоси, каштачи-уста, Навоий вилояти
- Каримова Навбахор Валижановна – Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «O‘zbekiston 24» телеканали сиёсий шарҳловчиси
- Мамадиёрова Юлдузой Каршиевна – Шаҳрисабз туманидаги «Shakhrisabz tour» масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Қашқадарё вилояти
- Мамарасулзода Зулхумор Абулкосим қизи – Жиззах вилояти маданият бошқармаси қошидаги «Мақом» ансамбли мақомчиси
- Мансурова Муниса Анваровна – Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг тикув буюмларини конструкциялаш ва технологияси кафедраси мудири
- Рахматова Фароғат Шавкатовна – Денов туманидаги «Smart kids» нодавлат мактабгача таълим муассасаси мудири, Сурхондарё вилояти
- Турдимуратова Айнур Бахтибаевна – Нукус шаҳридаги «Жайхун универсал қурилиш» масъулияти чекланган жамияти кран машинисти, Қорақалпоғистон Республикаси
- Халикова Хамида Азимжоновна – «Бекободцемент» акциядорлик жамиятининг цех тегирмон машинисти, Тошкент вилояти
- Химматова Юлдузой Шахритдиновна – «Навоийазот» акциядорлик жамиятининг цех аппаратчиси, Навоий вилояти
- Хусаинова Нафиса Рустамовна – Самарқанд шаҳридаги «Samarkand-England eco mediсal» қўшма корхонасининг сифат таъминоти бўлими бошлиғи, Самарқанд вилояти
- Хусанова Гавхар Мамаражабовна – Сайхунобод туманидаги «Гулбаҳор зиё китоб савдо» масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Сирдарё вилояти
- Шукурова Гулчеҳра Шойиқуловна – Қоракўл туманидаги «Гуллар чеҳраси» масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Бухоро вилояти
- Эшчанова Жавҳар Атахановна – Янгибозор туманидаги «Ҳамид Олимжон» маҳалла фуқаролар йиғини раиси, Хоразм вилояти

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев байрам муносабати билан бир гуруҳ хотин-қизларни мукофотлади