12:03 / 07.03.2020
3 171

Lacetti йўловчиси автомашинани олиб қочиб кетди

Lacetti йўловчиси автомашинани олиб қочиб кетди
2020 йилнинг 29 февраль куни соат 22:10да 24 ёшли Р.А. бошқарувидаги Lacetti русумли автомашинасини Нукус шаҳри ҳудудидаги автовокзал яқинида тўхтатган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, у автомашинадан тушган вақтида, автомашинада йўловчи сифатида кетаётган маст ҳолдаги Кегейли туманида яшовчи, 20 ёшли А.А. ҳайдовчи йўқлигидан фойдаланиб, автомашинани олиб қочган ва Нукус шаҳар Коксул маҳалласи ҳудудида ҳайдаб кетаётиб, бошқарувини йўқотиб йўл четида ағдарилиб кетган.

Мазкур ҳолат юзасидан Нукус шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми билан (транспорт воситасини олиб қочиш) жиноят иши қўзғатилган. А.А. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб ўрнатилган тартибда ушланган. Қайд этилишича, дастлабки тергов давом этмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Lacetti йўловчиси автомашинани олиб қочиб кетди