8-март Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Мажбурий ижро бюроси Наманган вилояти бошқармасида тадбир ташкил этилди. Унга бошқарма ва шаҳар бўлимида фаолият юритаётган хотин-қизлар таклиф этилди.
Тадбирда бошқарма бошлиғи, адлия катта маслаҳатчиси Дилмурод Умаралиев Мажбурий ижро бюроси директорининг байрам табригини ўқиб эшиттирди. Унда таъкидландики, мамлакатимизда ҳам хотин-қизларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш сиёсатимизнинг устувор йўналишларидан биридир. Айниқса, турли соҳаларда меҳнат қилаётагн азиз аёлларимизнинг ўрни алоҳида эканлиги, юртимиз тараққиётига қўшаётган ҳиссалари алоҳида эътироф этилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросида хотин-қизлар фаолият кўрсатишининг ўзи қаҳрамонлик ва эътирофга сазоворлиги алоҳида таъкидланди.
Биргина, бугунги кунда Бюронинг Наманган вилоят бошқармаси, шаҳар ва туманларда тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, ижро иши юритиш, архив йўналишларида ҳам фидойи хотин-қизлар меҳнат қилаётгани, уларнинг ўрни тобора ортиб бораётганини мамнуният билан қайд этилди.
- Мажбурий ижро бюроси Наманган шаҳар бўлимида давлат ижрочиси лавозимида фаолият олиб бораман, - дейди Хуршида Турдиалиева. - Суд ва бошқа органлар ҳужжатлари ижросини таъминлаш борасида олиб бораётган тадбирларимиз натижасида ижобий натижаларга эришяпмиз. Айнан бошқарма томонидан ташкил этилган байрам тадбири, соҳада фаолият олиб бораётган хотин-қизларга кўрсатилган эҳтиром янада янги марралар сари ундайди, албатта.
Шундай мазмундаги тадбирлар Бюронинг туман бўлимларида ҳам ташкил этилди. Унда бўлимларда фаолият олиб бораётган хотин-қизларга бошқарманинг эсдалик совғалари топширилди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
Месси “даҳшатли” кўрсаткич қайд этди (видео)
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади: "Улар жуда олдинлаб кетишган"
Ўзбекистон халқаро инвестиция форумида қандай келишувларга эришди?
Макронни Россия ракеталари қўрқитиб юборди
Исроил расмийси: “Исроил урушни тўхтатмайди”