19:24 / 07.03.2020
4 754

Бош прокуратура маҳкама биноси олдидаги «исён» юзасидан баёнот берди

Бош прокуратура маҳкама биноси олдидаги «исён» юзасидан баёнот берди
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси шу йилнинг 6 март куни ижтимоий тармоқларда маҳкама биноси олдида гўёки бир гуруҳ аёллар «исён қилганига» оид хабарлар юзасидан расмий баёнот берди.

Маҳкама матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдиновга кўра, жорий йилнинг 5 март куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Н.Йўлдошев томонидан видеоконференция алоқа орқали 19 нафар фуқароларнинг қабули ўтказилган. Шунинг эртаси, яъни 6 март куни Г.Каримбекова, Х.Эргашева, Г.Хужаханова, Д.Дултаева ва бошқа бир гуруҳ аёллар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси биносига кириб, жанжал уюштириб, Бош прокурор қабул қилишини сўраган.

Шу куни Бош прокурор хизмат сафарида экани боис ушбу фуқаролар Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари А.Холмаҳматов томонидан қабул қилинган. Ваҳоланки, айни фуқаролар (Г.Каримбекова, Д.Дултаева ва бошқалар) икки кун аввал, яъни 4 март куни ҳам Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фуқароларни қабулхонасида жанжал уюштирганлиги ортидан Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари томонидан шахсан қабул қилинган эди.

Ушбу фуқаролар бир неча маротоба Бош прокурор ва Бош прокурор ўринбосарлари қабулида бўлиб, мурожаатлари белгиланган тартибда кўриб чиқилган ва ёзма жавоб хатлари берилган. Шунга қарамай доимий равишда Бош прокуратура, Олий Мажлис Сенати, Вазирлар Маҳкамаси ва бошқа идораларда тартибсизликлар уюштириб, ноқонуний талаблари билан эътиборни ўзларига жалб қилиб келишмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бош прокуратура маҳкама биноси олдидаги «исён» юзасидан баёнот берди