22:34 / 07.03.2020
3 920

2020 йил Ўзбекистондаги 3 минг маҳбусга электрон браслет тақилади

2020 йил Ўзбекистондаги 3 минг маҳбусга электрон браслет тақилади
Озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ жазоларни ижро этиш муассасаларининг фаолияти самарадорлигини таъминлаш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарор билан Озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазоларни ижро этиш муассасалари тўғрисидаги низом тасдиқланди. Унга кўра, 2020 йилда озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазоларни ижро этиш муассасаларини видеокузатув мосламалари ва шахсий видео регистраторлар (боди-камералар) билан жиҳозлаш ҳамда Пробация хизмати амалиётига электрон браслетларни татбиқ этиш дастури тасдиқланди.

Унга кўра, 18 та жазони ижро этиш колонияларида 1 833 дона видеокузатув мосламаси ва 36 комплект шахсий видео регистраторлар (боди-камералар) ўрнатилади.

Шунингдек, пробация хизмати амалиётига жорий йилда 3 минг дона электрон браслет татбиқ этилади.
Ички ишлар вазирлиги объектларни қуриш ва реконструкция қилиш, шунингдек, замонавий техник қўриқлаш воситалари ва видеокузатув мосламаларини харид қилиш бўйича буюртмачи ҳисобланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 2020 йил Ўзбекистондаги 3 минг маҳбусга электрон браслет тақилади