15:50 / 08.03.2020
3 456

Ўзбекистонда Coca-Cola’ни хусусийлаштиш нима сабабдан тўхтаб қолгани маълум қилинди

Ўзбекистонда Coca-Cola’ни хусусийлаштиш нима сабабдан тўхтаб қолгани маълум қилинди
Ўзбекистон ҳукумати 2018 йилда «Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston Ltd.» МЧЖ ҚКдаги улушини хорижий инвесторга сотмоқчи эканлиги маълум қилинган эди. Европа тикланиш ва тараққиёт банки битимда воситачи сифатида иштирок этиши керак эди.

Spot’нинг ёзишича, 5 март куни бўлиб ўтган брифингда Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Алкис Дракинос нима учун битим амалга ошмаганини айтди.

«Ўйлашимизча, ҳукуматнинг устувор режалари ўзгарди. Ушбу лойиҳа ҳозирча устувор ҳисобланмаяпти», — дейди Алкис Дракинос.

ЕТТБ вакили, шунингдек, банк лойиҳани яна бир бор ҳукумат учун устувор вазифа бўлиши шарти билан компанияни хусусийлаштириш жараёнида иштирок этишга тайёр эканини таъкидлади. У банк давлат компанияларини хусусийлаштириш соҳасидаги ишларни ҳам фаоллаштиришини айтиб ўтди:

- Маълумки, давлат активларини бошқариш агентлиги хусусийлаштириш учун тайёрланаётган бир қатор компанияларга эга . Биз улар билан алоҳида лойиҳалар устида ишлаймиз. ЕТТБ ҳукуматни кўпроқ манфаатдор иштирокчиларни жалб қилиш учун кўпроқ очиқ тендерларни ўтказишга чақиради, - дейди Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Алкис Дракинос.

«Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston Ltd.» МЧЖ ҚК 1993 йилда ташкил этилган. Ҳозирда компания акцияларининг назорат улуши (57,1%) «Ўзбекозиқовқатхолдинг», давлат холдинг компаниясига, 42,9 фоизи эса The Coca-Cola Export Corporation’га тегишли.
Компания Ўзбекистонда учта заводга эгалик қилади. Заводлар Тошкент, Наманган ва Урганч шаҳарларида жойлашган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда Coca-Cola’ни хусусийлаштиш нима сабабдан тўхтаб қолгани маълум қилинди