09:35 / 09.03.2020
6 084

Саида Мирзиёева ўзига йўлланган мурожаатга жавоб қайтарди

Саида Мирзиёева ўзига йўлланган мурожаатга жавоб қайтарди
Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари Саида Мирзиёева ўзига йўлланган мурожаатга жавоб қайтарди. Мурожаатда бир гуруҳ фаоллар ҳимоясиз жониворларга ғамхўрлик кўрсатишда ёрдам сўрашган эди.

«Менга бир гуруҳ фаоллар ҳимоясиз жониворларга ғамхўрлик қилиш муаммосини ҳал этишга ёрдам сўраб мурожаат қилишди. Жониворларга нисбатан инсонийлик, шубҳасиз, жамият маънавий ривожланишининг кўрсаткичи ҳисобланади. Ва ҳар бир бефарқ бўлмаган инсон уларга нисбатан шафқатсизликни тўхтатиш учун барча имкониятини ишга солиши лозим.

Мен ушбу фаолларнинг фикрини қўллаб-қувватлайман, уларнинг муаммосини тинглашга ҳамда жониворларга нисбатан раҳмсиз муносабатга йўл қўймаслик учун чора кўрилишига ёрдам беришга тайёрман
», — дея ёзиб қолдирган Саида Мирзиёева.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Саида Мирзиёева ўзига йўлланган мурожаатга жавоб қайтарди