10:01 / 09.03.2020
4 379

Жиноят кодексидан иккита модда чиқариб ташланади

Жиноят кодексидан иккита модда чиқариб ташланади
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2012–XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилади:

179-модда (Сохта тадбиркорлик) чиқариб ташланади;

182-модда (Божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш) қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилади:
«Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган жиноятни биринчи марта содир этган шахс, агар у жиноят иши қўзғатилган кундан эътиборан ўттиз кун ичида божхона тўловларини тўлиқ тўласа, жавобгарликдан озод этилади»;

192-модда (Рақобатчини обрўсизлантириш) чиқариб ташланади;

242-модда (Жиноий уюшма ташкил этиш) қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилади:
«Юридик шахснинг муассислари, раҳбарлари, ходимлари, унинг тузилмавий бўлинмалари раҳбарлари, ходимлари юридик шахс томонидан тадбиркорлик фаолиятини ёки бошқа иқтисодий фаолиятни амалга ошириш билан боғлиқ жиноятлар учун ушбу модданинг биринчи қисми бўйича жиноий жавобгарликка тортилмайди, бундан юридик шахс, унинг тузилмавий бўлинмаси бир ёки бир нечта оғир ёки ўта оғир жиноятлар содир этиш учун атайин ташкил этилганлиги ҳоллари мустасно».


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Жиноят кодексидан иккита модда чиқариб ташланади