12:00 / 09.03.2020
3 411

Тошкент кўчаларида 12 метр узунликдаги электробус ҳаракатланмоқда

Тошкент кўчаларида 12 метр узунликдаги электробус ҳаракатланмоқда
Фото: "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ
«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ ўз тасарруфидаги автобусларни босқичма-босқич янгилаб бориш, энг асосийси ҳаракат таркибини замонавий, ҳар тарафлама иқтисодий самара берадиган транспорт воситалари билан тўлдириш мақсадида қатор лойиҳалар ҳаётга татбиқ этмоқда.

Хусусан, тежамкорлик ва атроф-муҳитга зарар етказмаслиги билан бугун дунёда ўзини оқлаётган электробусларни ҳаракат таркибига қўшиш – тизим олдидаги муҳим масалалардан бири.
Жумладан, яқинда Белорусиядан келтирилган электробус 3 ой давомида йўналишда синовдан ўтказилди, дея хабар беради «Тошшаҳартрансхизмат».

Юртимиз иқлим шароитига мос транспорт турини танлаш мақсадида яна бир хорижий компаниянинг таклифи ўрганилмоқда. Шунга мувофиқ Хитойнинг Yutong компанияси томонидан ишлаб чиқарилган электробус намунаси пойтахтимизга келтирилди.

Ишлаб чиқарувчи томонидан тақдим этилган маълумотга кўра, ZK6128BEVG моделидаги мазкур электробус 215 к/ват билан ҳаракатланади. Бир марта олинган қувват билан 300 километрдан зиёд масофани босиб ўтади. Электробус салони 5 та кузатув камераси ҳамда монитор билан жиҳозланган. Ундан ташқари, двигател қисмига ёнғинга қарши автомат тарзда ишловчи ускуна ўрнатилган. Шунингдек, кондиционер, иситиш тизими билан таъминланган. 12 метр узунликдаги мазкур электробус ўртача 70 нафар йўловчига мўлжалланган.

Мазкур электробус юртимиз иқлим шароитида автобус йўналишларида бир неча ой давомида синовдан ўтказилади. Ушбу транспорт воситаси жорий йил 7 мартдан 51-йўналишда ўзининг дастлабки қатновини бошлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент кўчаларида 12 метр узунликдаги электробус ҳаракатланмоқда