
Тошкент халқаро аэропортида фарғоналик Н.Х. қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилмоқда.
Айтилишича, у Туркияда яшовчи «Кадир» исмли таниши билан олдиндан тил бириктириб, 1999 йилда Фарғона вилоятида туғилган Н.А.ни (қиз) фоҳишалик қилиш учун Истанбулга жўнатишни режалаштиради. Шу мақсадда қизга «Тошкент-Истанбул» авиа йўналиши бўйича чипта олиб, шахсан ўзи кузатаётганда департаментнинг Фарғона шаҳар ва ИИБ бўлими ходимлари томонидан ушланади.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Тергов жараёнида мазкур жиноят иши боғлиқ бошқа ҳолатлар ҳам аниқланиши эҳтимоли юқорилиги айтилаётир. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.