
Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати
Маълумотларга кўра, 9 март куни соат 9:00 ларда, Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳридаги “Телецентр“ ОФЙ ҳудудидан ўтган ички автомобиль айланма йўлида авария содир бўлган.
ИИВ ЙҲХББ ахборот хизматининг маълум қилишича, ҳайдовчи К.Х. “FN 953 LOBOL” русумли тракторни бошқараётиб чап томонга бурилаётган вақтида ушбу йўналишда унинг ортидан келаётган “Нексия” русумли транспорт воситасида тракторнинг ковучига бориб урилиши натижасида тўқнашув содир бўлган.
Натижада, “Нексия” автомашинаси ҳайдовчиси ва йўловчиси воқеа жойида вафот этишган. Ёнғин чиқиши оқибатида “Нексия” автомашинаси ёниб кетган. Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилиб, вафот этган фуқаролар шахсига аниқлик киритилмоқда, дейилади ИИВ хабарида. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар