16:24 / 10.03.2020
2 621

МИБ фаолиятидан: сайёр кассалар аҳолига қулайлик туғдирмоқда

МИБ фаолиятидан: сайёр кассалар аҳолига қулайлик туғдирмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 майдаги “Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунинингдек, ижро иш юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисда”ги ПФ-5059-сонли Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида 2019 йил 14 август куни ўтказилган йиғилишда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, шунингдек дебитор қарздорликни қисқартириш ҳамда коммунал тўловларни амалга оширишда аҳолига қулайликлар яратмоқда.

Мажбурий ижро бюросинг Чирчиқ шаҳар бўлими томонидан шаҳарда жойлашган “MAXAM - CHIRCHIK” АЖ, “Олмалиқ кон-металургия комбинати” АЖ Чирчиқ шаҳар филиали, “Ўзбеккимёмаш” АЖ ва “Чирчиқ трансформатор заводи” АЖ ходимларига коммунал тўловларини ишдан узилмаган холда амалга оширишлари учун ушбу корхоналар ҳудудида жорий йилнинг 9 март кунидан 13 март кунига қадар сайёр кассалар ташкил этилиб, ушбу сайёр кассалар орқали жами 3 минг нафардан ортиқ ишчи ходимларнинг электр энергияси ва табиий газдан жами 946 млн. сўм тўловларни амалга оширишига ёрдам кўрсатилди. Бу каби тадбирлар натижасида аҳоли ўртасида энергия ресурсларидан мавжуд қарздорликлар қисқартиришга эришилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МИБ фаолиятидан: сайёр кассалар аҳолига қулайлик туғдирмоқда