
Мажбурий ижро бюросининг Юқоричирчиқ туман бўлими иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг 2013 йил 30 сентябрь кунидаги ижро варақасига асосан, қарздор Б.Хамроқуловдан, ундирувчи М.Номозова фойдасига вояга етмаган бир нафар фарзандининг таъминоти учун то у вояга етгунига қадар ойлик иш ҳақидан ва бошқа даромадларининг 1/4 қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган ва шу куни ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, тарафларга юборилган.
Мазкур ижро иши юзасидан давлат ижрочиси томонидан олиб борилган тушунтиришлар натижасида, қарздор томонидан фарзанди
18 ёшга тўлгунига қадар юзага келадиган 117 млн. 535 минг сўм алимент пуллари олдиндан тўланишиги эришилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар