20:25 / 11.03.2020
4 191

Фарғонада ЙПХ инспекторининг талабига бўйсунмаган 19 нафар Damas ҳайдовчиси қамалди

Фарғонада ЙПХ инспекторининг талабига бўйсунмаган 19 нафар Damas ҳайдовчиси қамалди
Фото: Фарғона вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати
Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида ЙПХ инспекторининг қонуний талабига бўйсунмаган 19 нафар Damas ҳайдовчиси қамалди, дея хабар беради «Дарё» нашри.

Маълум бўлишича, 2020 йил 10 март куни Марғилон шаҳри марказидаги Бурҳониддин Марғилоний кўчасида жойлашган савдо мажмуаси рўпарасида Марғилон—Фарғона шаҳарлари ҳамда Марғилон—Қиргули мавзеси йўналишларида киракашлик билан шуғулланувчи Damas ҳайдовчилари ушбу кўчадаги пиёдалар ўтиш йўлакчаси ҳамда йўлнинг қатнов қисмига бетартиб туриб олиб, пиёдалар ва ҳайдовчилар ҳаракатига халал берган.

Мазкур тартибсизликни бартараф қилиш мақсадида вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари ҳодиса жойига етиб борган. Аммо Damas ҳайдовчилари ЙПХ инспекторларининг қонуний талабларига бўйсунмай фуқаролар осойишталигини бузувчи хатти-ҳаракатлар содир этган.

Ички ишлар органлари ходимларининг қонуний талабига бўйсунмаган 19 нафар Damas ҳайдовчисига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-модда (Майда безорилик), 194-модда (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) ва 195-моддалари (Ички ишлар органлари ходимларининг ўз хизмат бурчларини бажаришларига қаршилик кўрсатиш) билан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Маъмурий ишлар бўйича Марғилон шаҳар судининг қарори билан ҳайдовчиларнинг 2 нафарига 15 сутка, 9 нафарига 10 сутка, 8 нафарига 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фарғонада ЙПХ инспекторининг талабига бўйсунмаган 19 нафар Damas ҳайдовчиси қамалди