22:26 / 12.03.2020
3 235

Қайнонани “тунаган” шахс келини бўлиб чиқди

Қайнонани “тунаган” шахс келини бўлиб чиқди
"Олтиннинг шайтони бор" дейишади. Дарҳақиқат, бу "сариқ шайтон" нафс қулига айланган, пулу мол-дунёга хирс қўйган кимсаларни ўз ноғорасига ўйнатади. Бундайлар шайтон васвасасига учиб, ўз яқинларини ҳам аямайдилар.

Шундай ҳолат Бухоро шаҳрида содир бўлди. Хусусан 37 ёшли Д.А исмли аёл ўз қайнонаси, 1948 йилда туғилган нафақадаги М.Т.нинг ётоқхонасида сақланаётган жами 12.000.000 сўм қийматдаги тилла тақинчоқлар ҳамда 500.000 сўм нақд пулларни ўғирлаган. Эътиборлиси, Д.А ушбу жиноий қилмишини қайнонаси уйда йўқлигидан фойдаланиб, бир мартада эмас, бир неча маротаба содир қилгани маълум бўлди. Бу ҳақда Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси хабар қилди.

Бироқ "қинғир ишнинг қийиғи қирқ йилда бўлса ҳам чиқади". Хуллас айни пайтда ўғирлиги фош бўлган келин қилмишлари учун жавоб бермоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан Д.А.га нисбатан ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қайнонани “тунаган” шахс келини бўлиб чиқди