20:09 / 12.03.2020
2 723

Алиментдан бўлган қарзини тўлаган ота жавобгарликдан озод қилинди

Алиментдан бўлган қарзини тўлаган ота жавобгарликдан озод қилинди
Ҳар бир инсоннинг келажакдаги орзуларидан бири оила қуриш ва фарзандлар камолини кўришдир. Бироқ, жамиятимизда эр-хотинларнинг арзимас сабаблар билан жанжаллашиб, никоҳлари суд орқали бекор бўлиб, ажримлар сони ошиб бормоқда десак хато бўлмайди. Никоҳнинг бекор бўлиши ортидан, вояга етмаган фарзанд таъминоти учун, фарзанд вояга етгунга қадар моддий таъминлаш ота бўйнида эканлигини ҳамма ҳам тушуниб етавермайди.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 122-моддасида, вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланган.

Жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман суди раиси А.Ибодовнинг Zamin.uz сайтига маълум қилишича, Давлатов Самар (исми-шарифи ўзгартирилган) турмуш ўртоғи Давлатова Мунаввар (исми-шарифи ўзгартирилган) билан ажрашгач, бир нафар 2005 йилда туғилган вояга етмаган фарзанди учун суднинг қарори билан ундириш белгиланган алимент пулларини тўламасдан, моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган фарзандини моддий таъминлашдан бўйин товлаб келган.

Шу сабабли, маъмурий суднинг 2019 йил 15 апрелдаги қарори билан ўн беш сутка муддатга маъмурий қамоқ жазосига тортилган, бироқ у бундан ўзига тегишли хулоса чиқармади, 2019 йил 1 апрелдан 2020 йил 1 январга қадар тўланиши лозим бўлган 3.719,8 минг сўм алимент пулларини тўламасдан, моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган фарзандини моддий таъминлашдан бўйин товлаб келгани учун унга нисбатан Жиноят кодексининг 122-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

С.Давлатовнинг жиноят иши, 2020 йил 27 февраль куни очиқ судда кўриб чиқилди. Оталик масъулиятини ҳис қила бошлаган С.Давлатов жиноят иши доирасида аниқланган алимент пулларини М.Давлатовага тўлиқ тўлаб берди, натижада М.Давлатова уни кечирди ва у билан ихтиёрий ярашгани, даъвоси йўқлигини, жиноят ишини ярашув асосида тугатишни сўраб судга ариза билан мурожаат қилгач, суд С.Давлатовни Жиноят кодексининг 661-моддасига (ярашилганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод қилиш) асосан жиноий жавобгарликдан озод қилиш ҳақида қарор қабул қилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Алиментдан бўлган қарзини тўлаган ота жавобгарликдан озод қилинди