Фото: Тошкент шаҳар ИИББ
Тошкент шаҳрида интернетда массаж хизматини таклиф қилиб, аслида мижозларга интим хизмат кўрсатган аёллар фош этилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.
Маълум қилинишича, 11 март, чоршанба куни, ИИББ ходимларига интернет сайтларидан бирида Севара исмли қиз массаж хизматини таклиф қилиб, аслида мижозларга интим хизматлар кўрсатаётгани ҳақида маълумот келиб тушган. Маълумот асосида ўтказилган тадбирда Севара исмли мазкур қиз қўлга олинган ва у аслида 27 ёшли Озода Ж. эканлиги аниқланган. Қиз ҳақиқатан ҳам интернетга мазкур эълонни жойлаштирганини тан олган.
Озода Ж.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 190-моддаси (Фоҳишалик билан шуғулланиш)га асосан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган ва Шайхонтоҳур тумани ИИБга жўнатилган.
ИИББ томонидан маълум қилинишича, худди шундай чоралар 30 ёшли Динара А.га нисбатан ҳам қўлланилган. Мазкур аёл ҳам интернетда массаж ниқоби остида интим хизматлар таклиф қилган.
Шунингдек, 11 март куни кечки пайт ўтказилган тадбирда Чилонзор тумани ҳудудида жойлашган гўзаллик салонида косметология ва оддий массаж хизматидан ташқари, ташриф буюрувчи эркакларга интим хизматлар ҳам кўрсатилиши аниқланган. Тадбир чоғида салонда массажчи бўлиб ишлаган 20 ёшли Одина Д. мазкур салонда кўрсатилган интим хизмат учун 100 минг сўм олаётганда ашёвий далил билан қўлга олинган.
Мазкур салонда Одина Д.дан ташқари, 30 ёшли Умида Б. раҳбарлигида ишлайдиган 20-32 ёш оралиғидаги яна беш нафар аёл борлиги ҳамда улар ҳам массажчи ниқоби остида фоҳишалик билан шуғулланиши маълум бўлган.
Мазкур ҳолат бўйича тўпланган материаллар Чилонзор тумани ИИБга юборилган. Умида Б.га нисбатан Жиноят кодексининг 131-моддаси (Қўшмачилик ёки фоҳишахона сақлаш)га асосан иш қўзғатилган. Бошқа массажчи аёлларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 190-моддаси (Фоҳишалик билан шуғуланиш)га асосан иш қўзғатилган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак"
Ҳиндистонда фуқароларни Украинадаги урушга жалб қилишга уринган тўрт киши ҳибсга олинди
Тошкентдаги иссиқлик таъминоти оператори дарахт тагида қолиб кетган қизалоқ юзасидан муносабат билдирди
Европа разведка хизматлари: Россия Европада диверсияларни режалаштирмоқда