
Эрон Ислом Республикасига Ўзбекистон томонидан инсонпарварлик ёрдамини юбориш тўғрисида Ҳукумат фармойиши (140-ф-сон, 12.03.2020 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» каналида маълум қилинди.
Фармойишга кўра, Эрон Ислом Республикаси ҳукуматининг коронавирус касаллиги тарқалишини бартараф этиш учун зарур буюм ва воситалар билан таъминлашда ёрдам кўрсатиш юзасидан мурожаатини қўллаб-қувватлаш, ушбу инфекцияга қарши курашиш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларни кучайтириш мақсадида Эронга қуйидаги тиббий буюмлар шаклида инсонпарварлик ёрдами юборилади:
— бир марталик стерил тиббий қўлқоплар;
— ҳимоя қилувчи комбинезон;
— махсус тиббий форма;
— тиббий ниқоблар;
— тиббий дока;
— тиббий спирт;
— гигиеник гель;
— «Rutan» таблеткалар.
Инсонпарварлик юкини кузатиб бориш ва топшириш учун Эронга фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари бошчилигида Ўзбекистон делегацияси юборилади.
Эрон Ислом РеспубликасиЎзбекистон инсонпарварлик ёрдамикоронавирусга қарши кураштиббий буюмларҳукумат фармойишиделегация юборилади Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар