22:53 / 13.03.2020
3 253

Миразизбек Мирзаҳалиловга автомобил берилди

Миразизбек Мирзаҳалиловга автомобил берилди
Фото: Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Иорданиянинг Амман шаҳри бокс бўйича Токио-2020 олимпиадасига лицензион турнирга мезбонлик қилганидан хабарингиз бор. Унда ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталаридан уч нафари олтин медалга сазовор бўлди. Миразизбек Мирзаҳалилов, Элнур Абдураимов ҳамда Баҳодир Жалоловлар ўз вазн тоифаларида тенгсиз эканлигини исботлашди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, олтин медални қўлга киритган Миразизбек Мирзаҳалилов Фарғонада катта тантана билан кутиб олинди. Миразизбекка вилоят ҳокими Nexia-3 автомобилини топширди.

Маълумот ўрнида таъкидлаш лозим, 2019 йилнинг сентябр ойида Россиянинг Екатеринбург шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионатида Миразизбек олтин медалига сазовор бўлиб қайтган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Миразизбек Мирзаҳалиловга автомобил берилди