10:40 / 14.03.2020
3 371

Ёлғон маълумотлар тарқатганлик учун жарима жорий этилади

Ёлғон маълумотлар тарқатганлик учун жарима жорий этилади
Фото: Shutterstock
“Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.
Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси қуйидаги мазмундаги 1892-модда билан тўлдирилади:

“189-2-модда. Ёлғон маълумотлар тарқатиш
Оммавий ахборот воситаларида, ахборот ва телекоммуникация тармоқларида шунингдек, Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиб фуқароларнинг ҳаёти ва (ёки) соғлиғига, мулкка хавф туғдирувчи, жамоат тартибини оммавий бузишга ва (ёки) жамоат хавфсизлигига таҳдид солувчи, давлат органларининг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, мулкчилик шаклидан қатъи назар корхона, муассаса ва ташкилотларнинг нормал фаолият юритишига халақит берувчи ишончли хабарлар ниқоби остида ижтимоий аҳамиятга эга ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни била туриб тарқатиш - маъмурий ҳуқуқбузарлик предмети ҳисобланган воситаларни мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан қирқ бараваригача, мансабдор шахсларга эса қирқ бараваридан олтмиш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади”.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ёлғон маълумотлар тарқатганлик учун жарима жорий этилади