14:10 / 14.03.2020
3 103

Фарғонадаги жанжал пичоқбозликка айланиб кетди, 6 нафар шахс қамоққа олинди

Фарғонадаги жанжал пичоқбозликка айланиб кетди, 6 нафар шахс қамоққа олинди
Жорий йилнинг 10 март куни соат тахминан 14:30ларда, 24 ёшли фуқаро И.О. бир гуруҳ танишлари билан бирга Фарғона шаҳар С.Аҳмад кўчасида фуқаро Т.У. билан ўрталаридаги ўзаро келишмовчилик сабаб гап талашиб жанжаллашиб кетишган.

Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, жанжал шунчаки муштлашув билан якун топмаган. Т.У. ва И.О. ўзлари билан олиб келган пичоқларни ҳам ишга солишиб, бир-бирларини таналарининг турли соҳаларига бир неча маротаба уриб тан жароҳати етказишган.

И.О.нинг жиноий шериклари ҳам жанжалда фаол иштирок этишиб, қўлларидаги тош ва темир жисмлар билан фуқаро Т.У.нинг бош ва танасининг турли қисмларига уриб, оғир тан жароҳати етказишиб, ҳодиса жойидан яширинганлар.

Тергов-тезкор гуруҳи томонидан ҳодиса жойидан ишга алоқадор бўлган тош бўлаклари, ошхона пичоғи ва қон намуналари ҳамда шу атрофдаги савдо дўконига ўрнатилган видеокузатув мосламасига қайд қилинган тасвирлар ашёвий далил тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан И.О ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми “е,к” (қасддан баданга оғир тан жароҳатини етказиш) бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, жиноятни содир этган шахсларнинг 6 нафарига нисбатан “Қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фарғонадаги жанжал пичоқбозликка айланиб кетди, 6 нафар шахс қамоққа олинди