14:32 / 14.03.2020
4 121

Учтепа туманида рўй берган портлаш жойидан лавҳа (видео)

Учтепа туманида рўй берган портлаш жойидан лавҳа (видео)
Бугун ижтимоий тармоқларда Учтепа тумани Фозилтепа кўчасида жойлашган автосервислардан бирида портлаш рўй бергани ҳақида видеолар тарқалди. Мазкур вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида Kun.uz нашри мухбири воқеа жойига етиб борди.

Хабарга кўра автосервисда кислород баллони портлаган, натижада сервис биноси томининг бир қисми қулаб тушган.

Мухбирнинг хабар беришича, воқеа жойи ўраб олинган ва ҳеч ким ичкарига киритилмаган. Дастлаб на ички ишлар ходимлари, на Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вазиятга изоҳ беришмаган. Ҳатто олинган видео лавҳаларни ўзини Ички ишлар эксперти деб таништирган Сирожиддин Солиҳов деган шахс журналист қўлидан телефонни олиб, олинган кадрларни ўчириб ташлаган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот котибининг маълум қилишича, бирламчи маълумотларга кўра портлаш натижасида 2 киши вафот этган, 4 киши шифохонага ётқизилган. Ҳозирча вафот этганлар шахси номаълум. Шифохонага ётқизилганларнинг аҳволи ҳақида айни пайтда маълумот берилмаган.

Ҳозир терговга қадар тадбирлар олиб борилмоқда. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, прокуратура ва Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ходимлари воқеа жойида ишламоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Учтепа туманида рўй берган портлаш жойидан лавҳа (видео)