11:31 / 15.03.2020
4 229

Қамашида фуқаро ИИБ ходимига бензин сепиб, уни ёқиб юбормоқчи бўлди (видео)

Қамашида фуқаро ИИБ ходимига бензин сепиб, уни ёқиб юбормоқчи бўлди (видео)
Ижтимоий тармоқларда ИИБ ходимлари ва бир гуруҳ фуқаролар ўртасидаги жанжал воқеаси тасвирланган видео тарқалди. Мазкур воқеа Қашқадарё вилояти Қамаши туманининг Тўқбой қишлоғида содир бўлган. Ҳолатга муносабат билдирган Қамаши туман ҳокимлиги видеодаги воқеа шу йилнинг 19 февраль куни содир бўлганини маълум қилди.

Қамаши туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Темирпўлат Тиллаев «Дарё»га маълум қилишича, ИИБ ходимига бензин сепиб, ёқишга уринган қамашиликлар воқеасга алоқадор фуқаролар иши судда 16 марта кўриб чиқилган ва якуний хулоса берилган.

Маълум бўлишича, бир муддат аввал Тўқбой МФЙ Тўқбой қишлоғида яшовчи фуқаро Мадина Поёнова туман ҳокимлигига тадбиркорлик қилиш мақсадида мурожаат қилган. Ҳокимнинг 2019 йил 12 июльдаги қарорига асосан унга Тўқбой қишлоғидаги 13-мактаб ёнидан ўтувчи йўл ёқасидан енгил типдаги китоб дўкони қуриш учун 60 метр/кв ер ажратилган. Лекин фуқаро ўзбошимчалик билан қонуний берилган ер майдонидан ташқари 120 метр/кв ерни ҳам ўзлаштириб, бетон пойдевор қурган.

Ноқонуний қурилган пойдевор мактабнинг олд томонини тўсиб қўйиб, таълим даргоҳининг ташқи кўринишига салбий таъсир кўрсатган. Шунинг учун ҳам туман ҳокимлиги қурилиш бўлими ходимлари томонидан ушбу қонунбузарлик ўз вақтида аниқланиб, фуқарога уч марта ёзма ва бир неча бор оғзаки огоҳлантириш берилган. Лекин улар қонунга амал қилмасдан ўзларининг ноқонуний фаолиятини давом эттирган.

Шундан сўнг, жорий йил 19 февраль куни ўзбошимчалик билан қурилган пойдевор бузиб олинган. Енгил типдаги китоб дўкони учун берилган 60 метр/кв ер майдони ўз жойида қолган.

Бузиш жараёнида Мадина Поёнова, унинг акаси Арслон Поёнов ва Ш.Тўраевлар туман ҳокимлиги ва туман ИИБ ходимларига кескин қаршилик кўрсатиб, пойдеворни бузаётган трактор олдини тўсган. Шу пайт Арслон Поёнов синглисининг қўлидаги 5 литрлик конденцат ёқилғисини туман ИИБ ходими Б.Авлаевга сепиб, воқеа жойидан қочиб кетган.

Айни кунларда Арслон Поёнов ва фуқаролар Мадина Поёнова, Ш.Тўраевларга нисбатан ҳуқуқбузарлик ҳолати бўйича туман ички ишлар бўлимининг ҳудуд профилактика нозири томонидан маъмурий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақида қарор қабул қилиниб, туман маъмурий судига тақдим этилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қамашида фуқаро ИИБ ходимига бензин сепиб, уни ёқиб юбормоқчи бўлди (видео)