10:09 / 15.03.2020
2 228

МИБ Жиззахдаги айрим корхоналарнинг электрдан ноқонуний фойдаланганини аниқлади

МИБ Жиззахдаги айрим корхоналарнинг электрдан ноқонуний фойдаланганини аниқлади
Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси зиммасига юклатилган вафилардан бири – энергия ресурслари соҳасида тармоқлардан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари олдини олишдир.
Бюро тезкор ходимлари томонидан навбатдаги тармоқдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати Зомин туманида маъсулияти чекланган жамиятда аниқланди.

Мажбурий ижро бюроси Зомин туман бўлими ходимлари томонидан умумий овқатланиш корхонасида электр энергиясидан фойдаланиш аҳволи юзасидан текшириш ўтказилганда, шоҳобчада ўрнатилган электр ҳисоблаш ускунасининг кўрсаткичини ўзгартириш мақсадида ташқи таъсир кўрсатиб, электр ҳисоблаш ускунасига ёрдамчи бўлган тока трнасформаторни носоз ҳолатга келтириб электр энергиясидан фойдалангинлиги аниқланган.

Бундан ташқари, Зомин туманидаги яна бир корхонанинг оқава сув (канализация) қувурларини ўрнатиш ишлари кўздан кечирилганда, полиэтилин қувурни эритиш мосламаси (фен)ни электр тармоқларига шартнома тузмасдан ҳамда электр ҳисоблаш ускунаси ўрнатмаган ҳолда ўзбошимчалик билан ноқонуний уланиб фойдаланиб келинганлиги маълум бўлди.

Оқибатда, жамият томонидан электр таъминоти корхонаси манфаатига 25 млн. 426 минг сўм миқдорида зарар етказилган бўлсада, жамият масъул ходими И.Жиянмуродов белгиланган муддатда етказилган моддий зарарнинг ўрнини тўлиқ қоплаганлиги, қилган ишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлганлиги сабабли жавобгарликдан озод этилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МИБ Жиззахдаги айрим корхоналарнинг электрдан ноқонуний фойдаланганини аниқлади