12:43 / 15.03.2020
2 464

Божхоначилар 4 та енгил автомашиналарига ортилган 2,4 миллиард сўмлик дориларни тўхтатиб қолишди

Божхоначилар 4 та енгил автомашиналарига ортилган 2,4 миллиард сўмлик дориларни тўхтатиб қолишди
Божхона органлари томонидан сифати кафолатланмаган маҳсулотларнинг ноқонуний айланмасига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Жумладан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда Бектемир туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида йирик миқдордаги дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйишди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Тезкор тадбир давомида 4 нафар фуқаролар бошқарувидаги 2 та Ласетти, Жентра ва Спарк енгил автотранспорт воситалари ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди.
Натижада, ушбу шахслар автомашинасига ортилган 13 турдаги онкологик ва бошқа касалликлар учун мўлжалланган дори воситаларининг сифатини ва божхона расмийлаштирувини тасдиқловчи биронта тегишли ҳужжатга эга эмаслиги аниқланди.

Суриштирувлар давомида маълум бўлишича, автотранспорт воситаларидаги дори воситаларининг барчаси фуқаро О.Д. га тегишли бўлиб чиқди.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра ноқонуний йўллар билан олиб кирилган дори воситаларининг умумий қиймати 2 млрд. 115 млн. сўмни ташкил қилди.
Вилоят божхоначилари томонидан Тошкент туманида аниқланган яна бир ҳолатда фуқаро С.P. бошқарувидаги автотранспорт воситаси белгиланган тартибда ва холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада автомашина салони ва юкхонасига муқаддам айланма йўллар орқали олиб кирилган умумий қиймати 242 миллион сўмлик 27 турдаги 1087 дона турли номдаги биологик фаол қўшимчалар ва дори воситалари ортилгани аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Божхоначилар 4 та енгил автомашиналарига ортилган 2,4 миллиард сўмлик дориларни тўхтатиб қолишди