13:31 / 15.03.2020
2 977

Uzbekistan Airways авиакомпанияси ўнлаб шаҳарларга парвозларни бекор қилди

Uzbekistan Airways авиакомпанияси ўнлаб шаҳарларга парвозларни бекор қилди
Uzbekistan Airways авиакомпанияси қатор мамлакатларга парвозларини икки ой муддатга бекор қилди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

Миллий авиакомпания жаҳондаги эпидемиологик вазият, ҳукумат даражасида қўйилаётган чекловлар, ҳаво қатновларига бўлган талабнинг кескин камайиши муносабати билан март—апрель ойларидаги парвозлар жадвалига вақтинчалик ўзгартиришлар киритишга мажбур бўлганини маълум қилган.

Ўзгартиришлар Лондон, Париж, Амрицар, Дели, Мумбай, Жакарта, Куала-Лумпур, Бангкок ва Тель-Авив шаҳарларга бўлган қатновларга тегишли.

Миллий авиакомпания юқорида кўрсатилган йўналишлар бўйича бекор қилинган қатновларнинг йўловчиларига авиачипталарни қайтариш ёки бошқа саналарга қайта бронлаш қўшимча ҳақ ва жарималарсиз амалга оширилиши ҳақида алоҳида тўхталиб ўтган.

- Саёҳатни ёки Ўзбекистон Республикасига қайтишни режалаштириш жараёнида сизнинг авиачиптангизда кўрсатилган қатновнинг бажарилиши тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек, бораётган мамлакатларга кириш қоидалари ва чекловлари, шу жумладан карантин талаблари билан бизнинг uzairways.com сайтимизда ёки +998781400200 рақами орқали авиакомпаниянинг Ягона алоқа марказида ва белгиланган мамлакатларнинг Ташқи ишлар вазирликлари сайтларида диққат билан танишиб чиқишингизни сўраймиз, - деб ёзади Uzbekistan Airways авиакомпанияси.

Шунингдек, авиакомпания Ягона алоқа марказига қилинаётган қўнғироқлар сабабли, линияда бўлган навбатда узоқ кутиб қолиш эҳтимоли ҳақида маълум қилган.
«Компания линияда кутиш вақтини қисқартириш ва мурожаатларингиз билан ишлаш учун барча чораларни кўрмоқда. Сизнинг тушунишингизга умид қиламиз», – дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Uzbekistan Airways авиакомпанияси ўнлаб шаҳарларга парвозларни бекор қилди