14:36 / 15.03.2020
3 587

Қашқадарёда 1000 доллар пора олмаган ИИБ ходимига 15 млн сўм пул мукофоти берилди

Қашқадарёда 1000 доллар пора олмаган ИИБ ходимига 15 млн сўм пул мукофоти берилди
Фото: Қашқадарё ИИБ
Қашқадарёда 1000 доллар пора олмаган ИИБ ходимига 15 миллион сўм пул мукофоти берилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати раҳбари Ирода Расулова маълум қилмоқда.

Маълум бўлишича, Касби тумани «Хўжахайрон» маҳалласида яшовчи 34 ёшли фуқаро С.Х. яшаш уйининг сомонхонасига қўлбола усулда ясалган жувоз ускунасини ўрнатиб, пахта чигитидан ноқонуний ёғ ва шрот еми ишлаб чиқарган. Мазкур ноқонуний ҳолат ИИБ ходимлари томонидан аниқлангач, С.Х. ўзига нисбатан қонуний чора кўрмаслик ва жиноят иши қўзғатишни рад қилишни сўрайди ва туман ИИБ тергов бўлинмаси бошлиғи, майор Алишер Муҳаммадиевга 1000 доллар пора таклиф қилади.

Фото: Қашқадарё ИИБ
Ходим 2020 йил 3 февраль куни бу ҳақда туман ИИБ бошлиғига маълум қилгач, билдиргига асосан тезкор тадбир ўтказилади. Шу куни соат 21:35 да ИИВ Ўз хавфсизлик бошқармаси Қашқадарё вилояти бўйича бўлими, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси Касби тумани бўлими ва Касби тумани прокуратураси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро С.Х. келишилган пулнинг 7,5 миллион сўм ва 200 долларини бераётган вақтида қўлга олинади. Мазкур ҳолат юзасидан тергов-суриштирув жараёнлари якунланиб, иш судга оширилган.

«Касби тумани ИИБ ходимининг ушбу хатти-ҳаракати Қашқадарё ИИБ бошлиғи эътиборидан четда қолмаган ҳолда ходимга 15 миллион сўм пул мукофоти берилди», — дейди Ирода Расулова.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қашқадарёда 1000 доллар пора олмаган ИИБ ходимига 15 млн сўм пул мукофоти берилди