date
views 3 772

Наврўз сайллари бекор қилинди

Наврўз сайллари бекор қилинди
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов коронавирус туфайли Наврўз сайллари бекор қилингани ҳақида маълум қилди.

Коронавирус тарқалиши олдини олиш мақсадида Ўзбекистонда барча оммавий тадбирлар, шу жумладан, Наврўз байрами доирасидаги умумхалқ сайллари бекор қилинади. Бу ҳақда 15 март куни бош вазир Абдулла Арипов иштирокидаги йиғилишда маълум қилинган.

Бундан ташқари, спорт тадбирлари оммавий маросимлар: улоқ-кўпкари, кураш ва бошқа одамлар кўп тўпланадиган тадбирлар вақтинча бекор қилинган.
Ҳозирча байрам тадбирлари қачонгача қолдирилгани маълум эмас.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Наврўз сайллари бекор қилинди