
16 мартдан Ўзбекистоннинг чет эл давлатлари билан авиа ва автомобиль қатновлари тўхтатилади.
16 март кунидан эътиборан Ўзбекистон жаҳоннинг барча мамлакатлари билан авиа ва автомобиль қатновлари тўхтатилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов махсус брифинг чоғида маълум қилди.
Шу билан биргаликда, темир йўл орқали йўловчи ташишга уч кун давомида рухсат берилади. Бу масала ҳам яқин вақт ичида кўриб чиқилади.
Kun.uz нашри хабар беришича, эндиликда Ўзбекистон фуқароларининг чет давлатларга чиқиши, чет давлат фуқароларининг Ўзбекистонга кириши тақиқланади. Чет давлатларда қолган ўзбекистонликларнинг қайтиши учун чартер рейслар ташкил этилиши мумкин, хориждан қайтарилганларнинг барчаси карантинга жойлаштирилади.
Жамоат транспортлари, автобус ва поезд бекатлари ҳар 4 соатда дезинфекция қилинади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар