Бозорлар одатдаги тартибда ишлашда давом этади

Бозорлар одатдаги тартибда ишлашда давом этади
Фото: LiveJournal
«Коронавирус профилактикаси чора-тадбирлари доирасида шаҳар бозорлари ёпилмайди. Уларнинг иш тартиби ўзгаришсиз қолдирилади», – дейилади ҳокимлик хабарида.

Аввалроқ Ўзбекистон ҳукумати озиқ-овқат ва бошқа захиралар етарли даражада ғамланганини маълум қилган эди.
Шунингдек, карантин вақтида нарх-навони асоссиз ошириш ҳолатларига қарши кескин чоралар кўрилади.

«Дори воситалари нархи ошиши мумкин. Бозорларда, дўконларда ҳам нарх ошиб кетиши мумкин. Лекин бунга қарши жиддий курашилади», – деди Бош вазир Абдулла Арипов.

Унинг қўшимча қилишича, президент топшириғи билан Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳамда Давлат солиқ қўмитаси буни жуда қаттиқ назорат қилади.

«Нарх-наво бўйича ҳамма қаттиқ огоҳлантирилмоқда, ўйин қилмоқчи бўлганлар жиноий жавобгарликка тортилади. Бу халқ бошига тушган синов. Бу вазиятдан биргаликда чиқиб кетишимиз мумкин», деди ҳукумат раҳбари журналистлар билан учрашувда.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар