06:00 / 16.03.2020
2 821

Ўзбекистонда санаторийлар карантинга мослаштирилади

Ўзбекистонда санаторийлар карантинга мослаштирилади
Ўзбекистонда тиббиёт муассасаларидан ташқари санаторийлар ҳам карантинга мослаштирилади.
Бу ҳақда Ўзбекистонда коронавируснинг дастлабки ҳолати қайд этилган 15 март куни Бош вазир Абдулла Арипов маълум қилди, деб хабар бермоқда Kun.uz нащри.

«Яна қайтариб айтаман, ваҳимага ўрин йўқ. Бу ишга энг яхши мутахассислар жалб қилинган. Бутун республикадаги барча инфекцион касалхоналар махсус тайёрланган ва захираларга эга.

Бир нечта қўшимча соғлиқни сақлаш муассасаларидан ташқари, санатория ташкилотларни махсус шароитини яхшиланган ҳолда уларда бу инфекцияга қарши курашиш тадбирларини мўлжаллаб қўйганмиз.

Бизда республика бўйича 500 мингдан ортиқ медицина ходимлари бор. Етарли тизим бор. Олимларимиз, мутахасисларимиз энг кўп бўлган йўналиш ҳам бу – медицина соҳаси», деди Арипов.

Ҳукумат чет эл фуқароларининг Ўзбекистонга киришини тақиқлади. Хориждан чартер рейсларда Ўзбекистонга олиб келинадиган ватандошлар Тошкент вилоятидаги санаторийларга жойлаштирилади.

Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмоновнинг сўзларига кўра, 16 мартга ўтар кечаси Жанубий Кореядан чартер рейс билан 250 нафар ўзбекистонлик олиб келинади. Улар Тошкент вилоятидаги «Энергетик», «Бўстон» ва «Чотқол» санаторийларига карантинга жойлаштирилади.

Эслатиб ўтамиз, 15 март куни Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги Ўзбекистонда коронавирус билан зарарланган илк бемор аниқлангани тўғрисида маълумот берди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда санаторийлар карантинга мослаштирилади