09:40 / 16.03.2020
6 456

Бухорода тунги рейдлар ўтказилди, 100дан ортиқ қизлар ИИБга олиб келинди (фото)

Бухорода тунги рейдлар ўтказилди, 100дан ортиқ қизлар ИИБга олиб келинди (фото)
Фото: Бухоро вилояти ИИБ ахборот хизмати
Бухоро вилояти ИИБ, Миллий гвардия, Маҳалла вазирлиги, Ёшлар иттифоқи ва бошқа жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда 9-11 март кунлари тунги вақтларда Бухоро ва Когон шаҳарлари, шунингдек, вилоятнинг барча туманлари ҳудудида фаолият кўрсатувчи тунги клуб, кафе бар, ресторан, чилимхона ва бошқа кўнгилочар жойларда тунги рейдлар ўтказилди.

Бухоро вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, тадбирдан кўзланган асосий мақсад тунги вақтларда содир этиладиган оғир ва ўта оғир жиноятларнинг олдини олиш, айниқса тан жароҳати етказиш билан боғлиқ жиноятларга йўл қўймасликдан иборат.

Ходимлар 2 та гуруҳга бўлинган ҳолда хизмат олиб боришди. Гуруҳ ходимлари учун алоҳида автобус ажратилди.
Олиб борилган тезкор-профилактик тадбирлар давомида жами 330 нафар шахслар ички ишлар бўлимларига олиб келинди. Уларнинг 100дан ортиғини қизлар ташкил қилди.

Фото: Бухоро вилояти ИИБ ахборот хизмати

Фото: Бухоро вилояти ИИБ ахборот хизмати
Тунги кўнгилочар жойларда юрган ёш ўғил-қизлар билан Ёшлар иттифоқи ва психолог ходимлар томонидан якка тартибда профилактик суҳбатлар ўтказилиб, оилавий яшаш шароитлари, нима сабабдан бемаҳалда (тунги соатларда) бундай жойларда юрганликлари ўрганилди. Ходимлар томонидан уларнинг бармоқ излари олиниб, вилоят ҳудудида содир этилиб, очилмасдан қолаётган жиноятларга алоқадор ёки йўқлиги, қидирувдаги шахслар рўйхатларидан текширилди.

Фото: Бухоро вилояти ИИБ ахборот хизмати
Тунги клуб ва бошқа кўнгилочар жойлар эгалари ҳамда масъулларига вояга етмаганларни мажбурий меҳнатга жалб этмаслик, тунги вақтларда вояга етмаганларнинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларсиз бўлишларига йўл қўймаслик тўғрисида тушунтирилиб, огоҳлантириш ишлари олиб борилди.

Ўтказилган тадбирлар давомида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 188-2-моддасида кўрсатилган 4та (вояга етмаган шахснинг кўнгил очиш (дам олиш) жойларида тунги вақтда бўлишига йўл қўйиш) ҳуқуқбузарлик ҳамда 5та фоҳишалик билан шуғулланиш ҳолатлари аниқланди.
Қайд этилишича, бу каби тадбирлар давом эттирилиши режалаштирилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бухорода тунги рейдлар ўтказилди, 100дан ортиқ қизлар ИИБга олиб келинди (фото)