date
views 4 176

Ўзганинг номида “Nexia-3” автомобили бўлган қарздор алиментдан бўйин товлаган эди

Ўзганинг номида “Nexia-3” автомобили бўлган қарздор алиментдан бўйин товлаган эди
Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро 08.06.2019 йилдаги суд буйруғига асосан, қарздор С.С.дан ундирувчи Д.С. фойдасига вояга етмаган 3 нафар фарзандлари таъминоти учун алимент ундириш белгиланган.
Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Яшнобод туман бўлимига 16.06.2019 йилда келиб тушган ва ижро иши қўзғатилган.

Қарздорга давлат ижрочилари томонидан барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилиб, алимент тўламаган тақдирда жавобгарлик юзасидан огоҳлантирилган. Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздорнинг мулкий аҳволи ўрганилганда қарздор номида ҳеч қандай мол-мулклар расмийлаштирилмаганлиги аниқланади.

Ўзганинг номига расмийлаштирилган “077” рақамли NEXIA-3 русумли транспорт воситаси бўлган қарздор отага Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддасига асосан баённома расмийлаштирилди.
Лекин, мажбурий ижро ҳаракатларидан суд залида тўғри хулоса чиқарган алиментчи отадан 8 млн. 500 минг сўм алимент тўловлари тўлиқ ундирилди, эндиликдан қилмишидан изза бўлган олифта ота ойма-ой алимент пулларини тўлаб келмоқда...
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзганинг номида “Nexia-3” автомобили бўлган қарздор алиментдан бўйин товлаган эди