date
views 3 251

Сувоқава ходимининг электрдан ўғринча фойдаланиб келгани фош бўлди

Сувоқава ходимининг электрдан ўғринча фойдаланиб келгани фош бўлди
Мажбурий ижро бюросининг Учкўприк туман бўлими ходимлари томонидан вилоят “Сувоқава” ДУК Учкўприк туман филиали томонидан фойдаланилаётган “Истиқбол”, “Яккатут”, “Янгийўл” МФЙ ҳудудларида жойлашган сув иншоотларида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.01.2018 йилдаги “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 22-сонли Қарори ижроси ва тўлов интизомига риоя этилиши аҳволи ўрганилган.

Аниқланишича, филиал муҳандис-энергетиги Шухрат Мавлонов “Истиқбол”, “Яккатут” ва “Янгийўл” МФЙ ҳудудларидаги сув иншоотларига ўрнатилган сув насосларининг барчасини ҳеч қандай қонуний асосларсиз электр тармоғига ноқонуний равишда улаб қўйиб фойдаланиб келган. Мутахассислар ҳисоб-китобига кўра мазкур ноқонуний ҳаракат туфайли давлат манфаатларига 46 млн. 915 минг сўм миқдорда моддий зарар етказилган.

Бюронинг Учкўприк туман бўлими томонидан суриштирув ҳаракатлари бошланиб, Сувоқава ходими Ш.Мавлоновга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 1852-моддасига мувофиқ ўзининг жиноий ҳаракатлари туфайли етказилган моддий зарарни қоплаш учун бир ойлик ихтиёрий муддат берилган ҳамда шу муддат давомида зарар тўлиқ ундирилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сувоқава ходимининг электрдан ўғринча фойдаланиб келгани фош бўлди