08:13 / 17.03.2020
3 396

1003 колл-маркази: коронавирус ҳақида ўзбекистонликлар энг кўп сўраётган саволлар қайси?

1003 колл-маркази: коронавирус ҳақида ўзбекистонликлар энг кўп сўраётган саволлар қайси?
Шерзод Рўзиев
16 мартдан бошлаб, Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ тиббий масалалар бўйича 1003 рақамли махсус колл-марказ ишга тушди. Kun.uz мухбири ушбу марказда бўлиб, иш жараёнини кузатди.

Ташкилотчиларнинг айтишича, колл-марказ 24 соат узлуксиз ишлаб турибди. Унда 200дан ортиқ малакали тиббиёт ходимлари 4 сменада фаолият олиб бормоқда.

«Айни пайтга қадар 20 мингдан ортиқ мурожаатлар бўлди. Ходимларимиз ушбу мурожаатларга ўз вақтида ва батафсил жавоб беришмоқда», дейди тиббиёт фанлари доктори, доцент Шерзод Рўзиев.

Унинг айтишича, колл-марказга энг кўп савол Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилгани ёки йўқлиги, касаллик неча кишида аниқлангани, касалликнинг клиник кечиши ва симптомлари, юқиш йўллари, даволаш чоралари ва олдини олиш тўғрисида келиб тушмоқда.

Мутахассис ўзини коронавирусга чалинганликда гумон қилган фуқароларга уйда қолишларини ҳамда маҳаллий тиббиёт ходимларини уйга чақиришларини тавсия қилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 1003 колл-маркази: коронавирус ҳақида ўзбекистонликлар энг кўп сўраётган саволлар қайси?