3 602
Коронавирусни йўқотишда томоқни уксусли сув билан чайиш зарарли эканлиги маълум қилинди
Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг огоҳлантиришича, ижтимоий тармоқларда тарқалган “Коронавирус ўпкага ўтишидан аввал, томоқда 4 кунгача сақланиб туради, шу пайтда йўтал ва томоқ оғриқ бошланади. Агар шу даврда кўп сув ичилса, туз ва уксусли сувда томоқ чайқалса, вирус йўқолади” мазмунида тарқалаётган хабарлар хақиқатга тўғри келмайди.
Коронавирус инфекциясига хос клиник белгилардан бири қуруқ йўтал хисобланади. Оғиз бўшлиғини доимо ҳўллаб туриш организм учун жуда фойдалидир, чунки оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватдан иборат бўлиб, суюқлик ичиш ҳисобига доимо нам ҳолатда бўлиши, оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг ташқи муҳитдан таъсир қилаётган микроорганизмлардан, шу жумладан коронавирусдан ҳимоя қиладиган қобиқ сифатида таъсир кўрсатади.
Туз ва уксусли сув юқорида айтиб ўтилганидек, оғиз шиллиқ қавати бутунлигининг бузилишига ва оқибатда турли хил касалликларнинг оғиз орқали юқишига олиб келади.
Агентликнинг эслатишича, аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган маълумотлар, материаллар, фейк хабарлар ва умуман, ишончсиз ахборотни ҳар қандай шаклда тарқатиш амалдаги қонунчиликка мувофиқ жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди