date
views 5 267

Ўзбекистонда коронавирусга чалинган фуқаролар сони 10 нафарга етди

Ўзбекистонда коронавирусга чалинган фуқаролар сони 10 нафарга етди
Ўзбекистоннинг хориждан келган яна икки фуқаросида коронавирус инфекцияси аниқланди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан маълум қилинишича, Истанбулдан келган беморнинг турмуш ўртоғи ва ушбу рейснинг яна бир йўловчисида вирус аниқланган.

«Шу йилнинг 15 март куни соат 05:15да «Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпаниясига қарашли Истанбул–Тошкент йўналишидаги 274-рейс билан келган бир нафар фуқарода коронавирус инфекцияси аниқланганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги маълумотларга қараганда, Истанбулдан мазкур рейс билан бирга келган беморнинг турмуш ўртоғи ва яна бир фуқарода ҳам ушбу инфекция тасдиқланган.

Айни пайтга келиб, ушбу инфекция аниқланган беморлар сони 10 нафарга етди. Вирусология илмий текшириш институти клиникасида даволанаётган ушбу беморларнинг аҳволи ҳозирча қониқарли бўлиб, шифокорлар томонидан стандартлар асосида даволаш муолажалари олиб борилмоқда.

Инфекция тарқалиб кетишининг олдини олиш мақсадида олиб борилаётган эпидемиологик суриштирув ишлари давом эттирилмоқда
», дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарида.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда коронавирусга чалинган фуқаролар сони 10 нафарга етди