13:06 / 17.03.2020
2 400

ДХХ истеъмолга яроқсиз дори воситаларининг савдосига чек қўйди

ДХХ истеъмолга яроқсиз дори воситаларининг савдосига чек қўйди
ДХХ Сирдарё вилояти бошқармаси ходимларининг Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментининг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбири давомида «Сирдарё дори дормон» МЧЖда бўлим бошлиғи бўлиб ишловчи "Ў.Т." муқаддам суд қарорига кўра йўқ қилиниши керак бўлган 70 млн. сўмлик дори воситаларини ўзининг яшаш манзилида 15 млн. 480 минг сўмга сотаётган вақтида ушланди.

Шунингдек, унинг хонадони кўздан кечирилганда, чет элда ишлаб чиқарилган, муомалада чекланган ва сақлаш муддати тугаган 30 турдаги жами 500 қутига яқин дори-дармонлар борлиги аниқланиб, процессуал тартибда ҳужжатлаштириб олинди.

Бундан ташқари тезкор тадбир доирасида «Сирдарё дори дармон» МЧЖда сақланаётган дори воситаларига тегишли ҳужжатлар кўздан кечирилганда вилоят Божхона бошқармасининг Сирдарё чегара божхона пости суриштирувчиси ва Гулистон шаҳар Мажбурий ижро бюроси давлат ижрочиси томонидан имзоланган дори воситаларининг йўқ қилинганлиги тўғрисидаги далолатномалар борлиги аниқланди.

Дастлабки суриштирувлар жараёнида маълум бўлишича, "Ў.Т." мазкур далолатномаларни имзолаган божхона ва мажбурий ижро бюроси ходимлари билан ўзаро келишган ҳолда сифатсиз ва яроқлилик муддати тугаган дори воситаларини белгиланган тартибда йўқ қилмасдан, шахсий манфаат йўлида уларни қайта муомалага киритишга уринган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ДХХ истеъмолга яроқсиз дори воситаларининг савдосига чек қўйди