13:24 / 17.03.2020
22 649

2020/2021 ўқув йилида ОТМга ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тасдиқланади

2020/2021 ўқув йилида ОТМга ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тасдиқланади
Президентнинг “2020/2021 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Республика иқтисодиёти тармоқлари ва соҳаларида эҳтиёж юқори бўлган мутахассисликлар бўйича юқори малакали мутахассисларни сифатли тайёрлашни таъминлаш, бакалавр ва магистрларни тайёрлашда иш берувчиларнинг жорий ва истиқболдаги эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги томонидан 2020/2021 ўқув йилида олий таълим муассасаларига давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш умумий параметрлари, шу жумладан:

а) бакалаврлар тайёрлаш бўйича:
кундузги таълим шаклига – 101 555 нафар этиб;
сиртқи таълим шаклига – 25 863 нафар этиб;
кечки таълим шаклига – 4 368 нафар этиб;

б) магистрлар тайёрлаш бўйича – 10 643 нафар этиб тасдиқланади.
2020/2021 ўқув йилида таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси тасдиқланади.

Давлат комиссиясига қуйидаги ҳуқуқлар берилади:
зарурат бўлганда, янги бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларини киритиш учун давлат буюртмаси параметрларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;

иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларнинг, шу жумладан республиканинг олис ва бориш қийин бўлган туманларининг мутахассисларга бўлган эҳтиёжларини қаноатлантириш учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат ва магистратурасига тегишли тармоқлар ва ҳудудлар бўйича мақсадли қабул параметрларини белгилаш;

қарор билан тасдиқланган грант ўринлари параметрлари доирасида зарурат юзага келган ҳолда тегишли ўзгартиришлар киритиш;

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идораларнинг таклифлари асосида олий таълим муассасаларининг (ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтаётган олий таълим муассасаларидан ташқари) нуфузи ва ҳудудий жойлашувини ҳисобга олган ҳолда базавий тўлов-контракт қийматидан келиб чиқиб табақалаштирилган тўлов-контракт минимал миқдорининг ягона кўрсаткичларини таълим соҳалари ва республика ҳудудлари бўйича белгилаш.

Белгилаб қўйилишича:
a) олий таълим муассасаларига давлат гранти асосида ажратиладиган қабул параметрлари босқичма-босқич 2022-2023 ўқув йилига қадар (2020-2022 молия йиллари мобайнида) 2019-2020 ўқув йилига нисбатан икки баробарга оширилади;

б) 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлиги томонидан бериладиган тавсияномага эга бўлган қизлар учун кундузги таълим шакли бўйича тасдиқланган давлат грантларига нисбатан 4 фоиз миқдорда алоҳида грант ўринлари ажратилади;

в) 2020/2021 ўқув йилида “130 000 – Математика”, “140 000 – Табиий фанлар” таълим соҳалари бўйича магистратура мутахассисликлари учун давлат буюртмаси параметрлари тўлиқ давлат гранти асосида амалга оширилади;

г) кадрлар буюртмачиларининг эҳтиёжини аниқлаш жараёнига рақамли ечимларни қўллаш мақсадида, 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб кадрлар буюртмачиларини эҳтиёжлари тўлиқ автоматлаштирилган тарзда Ахборот тизими – new.mineconomy.uz/quota портали орқали шакллантирилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 2020/2021 ўқув йилида ОТМга ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тасдиқланади